Риёзус-солиҳин шарҳи Взлом 1.0.4

Разработчик: Hilol Nashr nashriyoti
Категория: Книги и справочники

Для того чтобы увидеть этот контент, нужно посмотреть как минимум 10 страниц на этом сайте по 30 секунд каждую

Описание

«Риёзус-солиҳин» китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Қуръони Карим ва суннати набавийя асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, иймонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур.

Бу машҳур асарни ўзбек китобхонига тушунарли ҳолда етказиш умидида устоз Анвар Аҳмад бевосита араб тилидан ўзбекчага таржима қилдилар ва ушбу китобда келган ҳар бир ҳадисни шарҳ ва изоҳ билан бойитдилар. Шунингдек, бу китобни шарҳлашда асосан аллома Шамсиддин Аҳмад ибн Сулаймон ибн Камол пошшо Румий Ҳанафийнинг қаламига мансуб «Фавоидул мутриъатул ҳиёз фий шарҳи китабир риёз» номли китобидан кенг кўламда фойдаланилди. Ҳадисларнинг арабий матнини танлашда эса 2018 милодий, 1439-ҳижрий санада «Дарул минҳаж» нашриёти томонидан 7 та қўлёзмага муқобала (солиштириб) тайёрланган китобнинг нусхаси танланди. Хусусан мазкур еттита нусханинг ичидаги қўлёзмаларнинг бири имом Нававийнинг энг яқин шогирди Ибн Атторнинг қўлёзмаси бўлиши бу нусха яна ҳам ишончли эканига далолат қилади.